ММА чемпионинг отасини ўласи қилиб дўппослаб ўлдирган полиция ходимлари ҳибсга олинди

ММА чемпионинг отасини ўласи қилиб дўппослаб ўлдирган  полиция ходимлари ҳибсга олинди

Москвада 46 ёшли эркакни ўласи қилиб калтаклаб, сўнг жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган 3 нафар полициячи ҳибсга олинди.

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, хавфсизлик ходимлари Дмитрий Блинов, Павел Попов ва Олег Шишканов аралаш жанг чемпиони Магомед Юнусилаунинг отасини ўласи қилиб дўппослаган. Орехово-Зуевода содир этилган жиноят 11 апрель куни бўлиб, бир ҳафта ўтгач жабрланувчи касалхонада вафот этган.

Тергов қўмитасининг минтақавий раҳбари 1990, 1991 ва 1987 йилларда туғилган милиция ходимлари Жиноят кодексининг қасддан зўравонликдан фойдаланиб оғир тан жароҳати етказиш ва амалини суиистеъмол қилиш тўғрисидаги моддаларига биноан милиция ходимларига қарши жиноий иш қўзғатилганини хабар қилди. Гумонланувчиларда бири ҳибсга олинган, иккитаси эса уй қамоғида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!