Митрофанова Ўзбекистонда ўрта бўғин мутахассислари тақчиллиги ҳақида

Митрофанова Ўзбекистонда ўрта бўғин мутахассислари тақчиллиги ҳақида

Ўзбекистон ҳукумати ёшларда ишчи касбларга қизиқишни рағбатлантирмоқчи ва бунинг учун республика бўйлаб касбий таълим муассасалари тармоғини очиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати маълумотларига кўра, жойларда ишсизлик мавжудлиги билан бир қаторда ўрта бўғин мутахассисларига бўлган кучли талаб ҳам мавжуд. Хусусан, енгил саноат тармоғида 46 минг, қурилиш индустриясида - 104 минг, металлургия соҳасида 71 минг, хизмат кўрсатиш соҳасида 67 минг нафар ишчиларга талаб мавжуд.

Валентина Митрофанова фикрига кўра, ёшларда ишчи касбларга қизиқишни орттириш учун, Ўзбекистон ўзи ҳаётга татбиқ этмоқчи бўлган лойиҳаларни оммалаштирмоғи лозим.

"Табиийки, бу қурилиш билан боғлиқ бўлган миллий лойиҳалардир. Бунда ҳамма ёқда бунга талаб борлиги, бу мамлакатни кўтариш учун зарурлиги, миллий руҳни тарбиялаш учун лозимлиги ҳақида гапирилмоғи даркор", - дейди Sputnik Ўзбекистон эфирида эксперт.



 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!