«Миссис Россия — 2018» танлови ғолиби аниқланди

«Миссис Россия — 2018» танлови ғолиби аниқланди

«Миссис Россия — 2018» унвонини тверлик Анна Телегина қўлга киритди, деб ёзади «NTV.ru». Ғолибга махсус олтиндан ясалиб, Swarovski тошлари билан безатилган тож кийдиришди.

Шунингдек, иккинчи ва учинчи ўринлар соҳибалари ҳамда бир неча қўшимча номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.

Ғолиблар телебошловчилар Дмитрий Дибров ва Арина Шарапова, қўшиқчи Сергей Пенкин, модель Алиса Крилова, гипнозчи Иса Багиров, спортчи Адам Бакаев ва бошқалардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланди.

Турмушга чиққан ва фарзандли россиялик аёллар қатнашадиган «Миссис Россия» танлови 2000 йилдан буён ўтказиб келинади.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!