«Мисс Чимкент — 2018» иштирокчилари кўчаларни супурди

«Мисс Чимкент — 2018» иштирокчилари кўчаларни супурди

Лойиҳа иштирокчилари «Мисс Чимкент — 2018» ташкилотчилари билан шанбаликка чиқди, деб ёзади «Tengrinews».

Қизлар кўчаларни супуриб чиқиндиларни йиғиштирди. Ўзларининг ҳаракатлари билан улар одамларни мегаполис тозалигини сақлашга чақирди. Қизларга шаҳар аҳолиси ёрдам берди. «Чимкент доим ўзининг тозалиги билан ажралиб турган ва биз шаҳримизни озода сақлашимиз керак», — дейди лойиҳа иштирокчиси Симбат Райс.

«Мисс Чимкент» лойиҳаси 14 декабрь куни якунланади, унгача қизлар турли тадбирларда иштирок этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!