Мисрликлар 2500 йиллик 80 та саркофаглар топишди

Мисрликлар 2500 йиллик 80 та саркофаглар топишди

Мисрликлар Қоҳира жанубида жойлашган Саккара улкан некрополида 80 та қадимий тобутдан иборат яна бир ноёб “хазина” топишди деб ёзади “Daily Mail”.

Миср Туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлиги ахборотига кўра, археологлар томонидан аниқланган топилманинг ёши 2500 йилни ташкил этади.

Саккара майдони Қоҳиранинг жанубида жойлашган. Жосер поғонали пирамидасини ҳам ўз ичига олган улкан дафн мажмуаси Мемфиснинг қадимий пойтахти бўлиб хизмат қилган. Унга машҳур Гиза пирамидалари ҳамда Абу Сир, Дахшур ва Абу Рувайшдаги кичик пирамидалар ҳам киради.

Мемфис харобалари 1970 йилларда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!