Мисрнинг оғир техникалар билан жиҳозланган қутқарувчилар ва ҳарбий мутахассислар гуруҳи ҳалок бўлган исроиллик гаровга олинганларнинг жасадларини қидириш ва тиклаш бўйича операцияда иштирок этиш учун Ғазо секторига кирди.
Бу ҳақда Амирликларнинг The National нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Газета манбаларига кўра, гуруҳ шанба куни кечқурун Ғазога етиб келган ва Исроил ҳарбийлари назорати остида бўлмаган ҳудудларда иш олиб боради. Бундан ташқари, мисрлик мутахассислар икки йил давом этган қуролли можародан қолган портламаган ўқ-дориларни тозалашади. Манбалар қутқарув гуруҳининг катталиги ва жиҳозлар турига аниқлик киритмаган, бироқ унинг миссияси Исроил ва АҚШ билан яқин ҳамкорликда амалга оширилаётганини қайд этган.
The Times of Israel хабарига кўра, Қизил Хоч ходимлари Миср жамоаси билан Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ ҳудудида гаровга олинганларнинг жасадларини қидириш ва тиклаш учун ишламоқда.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ғазо можаросини ҳал қилиш режаси доирасида ХАМАС Исроил қамоқхоналарида сақланаётган 2000 га яқин фаластинлик эвазига 20 нафар гаровга олинганларни озод қилди. Ҳаракат, шунингдек, асирликда ҳалок бўлган 28 гаровга олингандан 15 нафарининг қолдиқларини топширди. Жасадларни қайтариш Ғазо секторидаги марҳумлар гаровга олинган объектларга катта зарар етказилиши билан мураккаблашди.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Х.Х. Жаҳонгир Отажоновнинг Lexus машинасини 68 минг долларга баҳолаб, сотиб олган. У дастлабки тўлов сифатида 34 минг доллар берган ва қолган 34 минг долларни 2 йилга бўлиб тўлашга келишган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари кенгайтирилган таркибда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди.
Хитой ижтимоий тармоқларида Ғарб цивилизациясига оид тарихий фактларни шубҳа остига қўяётган муҳокамалар кенг тарқалмоқда. Бундай баҳсларнинг навбатдаги сабабларидан бири Шанхайда ўтказилган Қадимий Миср артефактлари кўргазмаси бўлди, деб ёзади SCMP.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.