Мисрлик мутахассис: ”Йога коронавирусга чалинганларнинг енгил нафас олишларига ёрдам беради”

Мисрлик мутахассис: ”Йога коронавирусга чалинганларнинг енгил нафас олишларига ёрдам беради”

Бугунги кунга келиб коронавирус касаллиги инсоннинг нафас олиш тизимига жиддий зарар етказиши барчага маълум бўлди. Бу касалликка чалинганлар нафас олишда қийинчиликларга дуч келади ва уларнинг кўкрак қафасида оғриқ юзага келади.

Ҳозирда коронавирусга қарши бирон бир махсус дори мавжуд эмас экан, мутахассислар йога машғлуотлари беморларниг енгил нафас олишларига ёрдам бериши мумкинлигини таъкидлашмоқда. Йога экспертларининг сўзларига кўра, бу машқларнинг энг асосий фойдаси нафас олиш тизимида сезилади.

“Йога машғулотларининг ичида диққатни жамлаш, ўзини эркин ҳис қилиш, бор эътиборини ўзига қаратиш ва нафас олиш энг муҳимлари ҳисобланади” дейди мисрлик ёга устози Рана Мустафо.

1998 йилда физиология бўйича Нобель мукофотини қўлга киритган доришунос олим профессор Луис Игнарро яқинда CОVID-19 га қарши курашда яхши нафас олишнинг муҳим экани ҳақида мақола ёзди.

“Ҳавони бурундан олиб, бурундан чиқаринг. Бу усул нафақат йогада қўлланилади, балки у организмингизга жуда фойдали бўлиб, тананинг инфекцияларга қарши курашида ёрдам беради. Одамнинг бурун бўшлиғида бир қанча моддалар ишлаб чиқарилади ва бу моддалар ўпкадаги қон айланишини яхшилайди ҳамда қондаги кислород миқдорини оширади. Бурундан нафас олиш ушбу моддаларни тўғридан- тўғри ўпкага юборади. Ушбу моддалар ўпкада коронавируснинг кўпайишини блоклайди. Бемордаги қоннинг кислород билан кўпроқ тўйинган бўлиши унинг ўзини яхши ҳис қилиши ва чидамлигинини таъминлайди” деб ёзган Игнарро.

Рана Мустафонинг таъкидлашича, чуқур нафас олиш юрак урушини секинлаштириб, инсондаги тушкунликни камайтиради. Инсон тўғри усулда нафас олса, унинг организмига энергия қайта киради, иммунитети кучаяди ва ўпканинг фаолияти ҳамда нафас олиш тизимининг чидамлигиги яхшиланади.

“Юрак уришининг тезлашиши, тез нафас олиш ва қон босимининг ошиши каби инсон тушкунликка тушган пайтда бўладиган ҳолатларнинг ҳаммаси танани бўшаштириш учун чуқур нафас олганингизда йўқолади. Йоганинг энг яхши тарафи шуки, у билан ҳамма одам хоҳлаган жойда шуғулланиши мумкин. Йогани барча ёшдагилар ва соғлом ёки соғлом эмаслигидан қатъий назар барча қўллаши мумкин. Машқлар турли қийинчиликдаги тоифаларга ажратилади ва агар шуғулланувчи жароҳатлатган бўлса, машқлар унинг ҳолатига кўра ҳам ўзгартирилиши мумкин. Нафақат бундай қилса бўлади, балки ҳар бир одам йоганинг ўзига мосини танлаш учун унинг бир неча турлари бор” дейди Рана Мустафа.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!