Мисрдаги аварияда ҳалок бўлганлар сони 18 кишига етди

Мисрдаги аварияда ҳалок бўлганлар сони 18 кишига етди

Мисрнинг шимоли-шарқий Исмоилия вилоятида қишлоқ хўжалиги ишчиларини олиб кетаётган пикап ағдарилиши оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди ва тахминан 30 киши жароҳат олди.

Al Jazeera бу ҳақда Миср Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар берди.

Бахтсиз ҳодиса сешанба куни Эл-Дававис туманидаги кириш йўлида содир бўлган. Ярадорлар Ал-Қассассин шаҳридаги касалхонага олиб кетилган.

Тиббий манбанинг маълумотларига кўра, қурбонларнинг аксарияти 13-14 ёшли болалар бўлган. Энг ёш қурбон 10 ёшда эди.

Аввалроқ 15 киши ҳалок бўлган ва 32 киши жароҳатланган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!