Миср терма жамоаси бош мураббийи собиқ ва ҳозирги рафиқалари ўртасидаги жанжалдан сўнг шифокорлар ёрдамига муҳтож бўлди

Миср терма жамоаси бош мураббийи собиқ ва ҳозирги рафиқалари ўртасидаги жанжалдан сўнг шифокорлар ёрдамига муҳтож бўлди

Миср миллий жамоаси бош мураббийи Ҳуссам Ҳассан собиқ ва ҳозирги рафиқалари ўртасидаги жанжал вақтида ҳушидан кетди. Бу ҳақда Al Arabiya нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, воқеа кафелардан бирида содир бўлган. Дастлаб икки аёл ўртасида оғзаки тортишув юзага келган, кейинчалик можаро муштлашувга айланган. Вазият кескинлашгач, муассасада бўлган мижозлар полицияга мурожаат қилган.

Жанжал натижасида ҳар икки аёл тан жароҳатлари ва турли лат ейишлар олган. 60 ёшли Ҳуссам Ҳассан эса можарони тўхтатишга ҳаракат қилган, бироқ кучли ҳаяжон ва асабий босим оқибатида ҳушидан кетган.

Кейинроқ мураббийнинг иккинчи рафиқаси адвокати Ҳассан аввалги турмуш ўртоғи билан расман ажрашганини маълум қилди. Мураббийнинг биринчи никоҳидан уч нафар фарзанди бор.

Ҳуссам Ҳассан 2024 йилдан буён Миср миллий жамоасига устозлик қилиб келмоқда. Унинг қўл остида Миср 2026 йилги жаҳон чемпионатида 1/8 финалга қадар етиб борди. Жамоа ушбу босқичда Аргентинага 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар