Миср илк бор ҳаж мавсумида Саудия Арабистонига воиза аёлларни жўнатади

Миср илк бор ҳаж мавсумида Саудия Арабистонига воиза аёлларни жўнатади

Миср Вақфлар вазирлиги мамлакат тарихида илк бора Саудия Арабистонига ҳожилар билан бирга 9 нафар ваъз қилувчи аёл ҳам жўнатилишини маълум қилди. Улар аёлларга ҳаж давомида маърузалар қилади, айни пайтда 60 нафар эркак воиз ҳам ҳаж фаолият кўрсатади.

Кеча, пайшанба куни Қоҳира халқаро аэропортидан илк мисрлик ҳожилар муқаддас заминга йўл олишди.

Маҳаллий ОАВга кўра, жорий ҳаж мавсумида миллий авикомпания 350 рейсда 70 минг ҳожини Саудия Арабистонига олиб боради.

Олдинроқ Саудия Арабистони ҳозирга қадар 8 миллион умрачига хизмат кўрсатгани ва ҳаж мавсумида 2 миллион ҳожини кутиб олишни режалаштираётгани ҳақида хабар  берган эдик.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!