Мирзиёевнинг Беларусьга биринчи расмий ташрифи

Мирзиёевнинг Беларусьга биринчи расмий ташрифи

Июль ойи охирида Ўзбекистон президенти Минскка учади. Мирзиёев янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича муҳокамалар ўтказади ва ҳамкасби Александр Лукашенко билан амалга оширилган ишлар натижасини таҳлил қилади

Июль ойи охирида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусьга биринчи расмий ташрифи бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда РИА Новости Минскдаги Ўзбекистон элчиси Носиржон Юсуповга таянган ҳолда.

Сафар 31 июль куни бошланади ва 1 августга қадар давом этади. Бу Ўзбекистон раҳбарининг Минскка биринчи расмий ташрифидир.

Хабарда таъкидланишича, Минскда ҳамкорликда амалга оширилган ишларнинг айрим якунлари таҳлил қилинади ва янги устувор лойиҳалар белгилаб олинади.

Сал олдин Лукашенко Мирзиёевни унга қулай вақтда кутаётгани ва "дўст ҳамда биродар" сифатида қарши олишга тайёрлини айтган эди.

Минскда 29-30 июль кунлари Беларусь ва Ўзбекистон регионларининг биринчи форуми бўлиб ўтади, унда икки мамлакат регионлари, вазирлик ва идоралари, парламентлари ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этадилар.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!