Мирзиёев Путинга нега ҳамдардлик билдирди?

Мирзиёев Путинга нега ҳамдардлик билдирди?

Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрининг Шереметево аэропортида самолётнинг фавқулодда қўниши оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг яқинларига таъзия ва ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатда соғайишларини тилади.

Россия Тергов қўмитасига кўра, Шереметево аэропортида самолётнинг фавқулодда қўниши оқибатида 41 киши ҳалок бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!