Мирзиёев: "Камроқ гапиринг, баландпарвоз гаплар менга ёқмайди" (ВИДЕО)

Мирзиёев: "Камроқ гапиринг, баландпарвоз гаплар менга ёқмайди" (ВИДЕО)

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятининг Олот тумани марказида Олот, Қоракўл, Жондор ва Шофиркон туманлари фаоллари, маҳалла раислари билан учрашувда амалдорларга кўпроқ ишлаш кераклигини маслаҳат берди.

Президент матбуот хизмати томонидан давлат раҳбарининг вилоятга ташрифига бағишлаб таёрланган махсус репортажида давлат раҳбари фуқаро ва амалдорлардан таклиф ва саволлар сўраган. Шунингдек, қуруқ ҳисобот билан чекланаётган мансабдорларга камроқ гапириб, кўпроқ ишлашни маслаҳат берган.

“Мен сиз билан биринчи марта гаплашаяпман. Камроқ гапиринг… Менга қилган ишларингизни… Баландпарвоз гаплар менга ёқмайди, иш жойини ташкил қилиб, камбағални камайтириш керак. Энг катта мақсадим шу”, — деди президент.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!