Мирзиёев Эрдўғанга сим қоқди. Нега?

Мирзиёев Эрдўғанга сим қоқди. Нега?

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 66 ёшни қаршилади. Бугун, 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.  

Суҳбат аввалида Ўзбекистон раҳбари Туркия етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга бахт-саодат ва янги зафарлар, дўст Туркия халқига эса фаровонлик тилади.

Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг мамлакатни барқарор ривожлантириш, халқаро майдондаги нуфузини оширишдаги тарихий ўрни алоҳида қайд этилди. Давлатларимиз ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси юксак баҳоланди.

Президентлар шу ой Туркияга амалга оширилган олий даражадаги ташрифнинг самарали натижаларини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Мулоқот чоғида кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича икки томонлама келишувларни амалга ошириш масалалари батафсил кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва ўз вақтида амалга ошириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, Президентлар минтақавий ҳамкорлик ҳамда халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Маълумот ўрнида, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 1954 йилнинг 26 февраль куни Истанбул шаҳрида таваллуд топган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!