Мирзиёев билан тушилган илк селфи интернетни ларзага келтирди

Мирзиёев билан тушилган илк селфи интернетни ларзага келтирди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 14 июнь куни футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрига борди. 

Маросимга дунёнинг кўплаб мамлакатлари ва ҳукумат раҳбарлари, кўзга кўринган сиёсатчилар тўпланган эди. Айни дамда эса ижтимоий тармоқларда Президент Шавкат Мирзиёев билан тушилган илк селфи-сурат оммалашиб бормоқда. Суратда Президент Шавкат Мирзиёевдан ташқари, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ва Ливан Бош вазири Саъд Ҳаририйни кўриш мумкин. Сурат ҳам айнан Саъд Ҳаририй томонидан туширилган.

Ижтимоий тармоқларда кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган ушбу суратни компьютердаги махсус программалар орқали ясалган дегувчилар ҳам топилмоқда. Бироқ бу фикрни рад этишга тўла асос бор. Суратни Ливан Бош вазири Саъд Ҳаририй ўзининг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига ҳам жойлаштирган. 

Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, ушбу сурат Президент Шавкат Мирзиёев билан тушилган илк селфи-сурат сифатида кўрилмоқда.

Manba: qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!