Мирзиёев аҳолининг ёғ ва гўштга бўлган талабини қондириш бўйича кўрсатма берди

Мирзиёев аҳолининг ёғ ва гўштга бўлган талабини қондириш бўйича кўрсатма берди

Президент Шавкат Мирзиёев 12 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш бўйича топшириқ берди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилда чорвачилик йўналишида мингта, паррандачиликда 277 та корхонани ишга тушириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, 1 миллион гектардан зиёд асосий майдонларда ҳамда экинлардан бўшайдиган ерларда сабзавот, картошка, шоли, полиз ва озуқа маҳсулотларини етиштириш мўлжалланган.

Президент ёғ-мой маҳсулотларига аҳоли талабини қондириш мақсадида жорий йилда 246 минг тонна мойли экинлар етиштириб, 86 минг тонна мой ишлаб чиқариш бўйича мутасаддиларга кўрсатма берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!