Мирободдаги овқатланиш жойида ёнғин содир бўлди

Мирободдаги овқатланиш жойида ёнғин содир бўлди

Кеча, 12 июль куни соат 22:24 да Тошкент шаҳар Миробод тумани Миробод кўчасида жойлашган умумий овқатланиш жойида ёнғин содир бўлган. Ҳодиса жойига қутқарувчилар соат 22:28 да етиб бориб, ёнғин соат 22:34 да ўчирилган.

Ёнғиндан умумий овқатланиш жойининг том қисми 15 кв.м майдонда ёниб зарарлангани аниқланган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқлиги айтилган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар