Миржалол Қосимов: "Мухлисларимиздан стадионга кўпроқ келишларини сўрайман"

Миржалол Қосимов: "Мухлисларимиздан стадионга кўпроқ келишларини сўрайман"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Бухоро” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қуйидагича фикр билдирди:

- Қайд этилган натижадан қониқдим. Бугунги ўйинга тўлиқ таркиб билан унча кўп ҳозирлана олмагандик. Зеро аксарият футболчиларимиз турли ёшдаги терма жамоаларимиз ихтиёрида эди. Сўнгги 3-4 кунгина биргаликда машғулот ўтадик. Лекин шундай бўлса ҳам йигитлар бугун мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этишди. Бунинг учун улардан миннатдорман ва бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман. Улардан стадионга кўпроқ келишларини сўраб қолган бўлардим, - деди мутахассис.

Manba: zamin.uz

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!