Миржалол Қосимов 7:1 ҳисобидаги ғалаба ҳақида ўз фикрини билдирди

Миржалол Қосимов 7:1 ҳисобидаги ғалаба ҳақида ўз фикрини билдирди

Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган АГМК - Қўқон-1912 жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

Албатта, ғалабадан хурсандмиз. Беллашув аввалидан яхши вазиятлар яратиб, гол киритишга эришдик. Натижадан қониқдим, аммо ҳали ўз устимизда ишлашимиз керак. Бугун рақиб 60 дақиқа давомида биздан камчилик бўлиб ўйнади ва бу ҳам ўз сўзини айтди.

Футболда бундай йирик ҳисоблар ҳам бўлиб туради ва мураббийларнинг қисмати шундай. Футболда ҳар хил нарса бўлиши мумкин.

Мен қисқа пасларга асосланган ўйинни ёқтираман. Футбол қизиқ нарса ва тўп назоратига эга бўлиб ҳам мағлуб бўлиш мумкин. Ўйлашимча, бизга ҳали яна вақт керак. Бугун тезроқ мақсадга эришиб, иккинчи бўлимда ёшларга имконият беришни режалаштирган эдик , - деб Қосимовнинг сўзларини келтириб ўтди SPORTS.uz сайти мухбири Шаҳзодбек Холбоев.

Manba: zamin. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!