Миллий валютада ифодаланган “Самарқанд” облигациялари Лондон фонд биржасига жойлаштирилди​

Миллий валютада ифодаланган “Самарқанд” облигациялари Лондон фонд биржасига жойлаштирилди​
Шу йилнинг 5 декабрида Халқаро Молия Корпорациясининг навбатдаги, миллий валютада ифодаланган “Самарқанд” облигациялари Лондон фонд биржасига (London Stock Exchange) жойлаштирилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Марказий банки ахборот хизмати хабар берди.
 
Муддати 1 йил бўлган облигацияларнинг умумий қиймати – 123 млрд. сўм, фоиз ставкаси эса 9,45%ни ташкил этади.
 
Облигацияларни жойлаштиришдан олинган маблағлар “Ипак Йўли” Акционерлик инновация тижорат банки томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
 
Бундан олдин Халқаро Молия Корпорацияси​ Лондон фонд биржасида уч марта - муддати 2 йил, умумий қиймати 240 млрд. сўм бўлган “Самарқанд“ облигацияларни 9,45%-9,5% ставкалари билан жойлаштирган эди. Олинган маблағлар “Ҳамкорбанк“ акциадорлик тижорат банкининг кичик бизнес субъектлари лойиҳаларини молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.
Manba: uza.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!