Миллий университетда қандай янги факультетлар очилди?

Миллий университетда қандай янги факультетлар очилди?

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида қуйидаги факультетлар ташкил қилинди:

- 2019/2020 ўқув йилидан муҳандислик математикаси, компьютер фанлари ва технологик менежмент йўналишлари бўйича Ўзбекистон – Исроил факультети;

- 2020/2021 ўқув йилидан ва кейинги йилларда – “Амалий математика ва интеллектуал технологиялар”, “Биофизика ва муҳандислик тадқиқотлари”, “Фундаментал тиббиёт ва биокимё” факультетлари.

Мазкур янгилик Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019-2023 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўрсатиб ўтилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Ўз навбатида ҳужжатга мувофиқ, С.Сирожиддинов номидаги академик лицей “табиий ва аниқ фанлар”га ихтисослаштирилган С.Сирожиддинов номидаги республика академик лицейи этиб қайта ташкил этилди.

Шулар билан бир қаторда Таълим ва илм-фан соҳасидаги барча давлат ташкилотларида илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ходимларнинг ойлик иш ҳақига 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) даражасига (ёки хорижий мамлакатларнинг уларга тенглаштирилган даражасига) эга бўлган ходимларга 30,0 фоизгача, фан доктори (Doctor of Science) даражасига (ёки хорижий мамлакатларнинг уларга тенглаштирилган даражасига) эга бўлган ходимларга 60,0 фоизгача қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!