“Миллий" телеканали “Дайди қизнинг дафтари” сериалидаги беҳаё лавҳа бўйича изоҳ берди

“Миллий" телеканали “Дайди қизнинг дафтари” сериалидаги беҳаё лавҳа бўйича изоҳ берди

Хабарингиз бор, ижтимоий тармоқларда "Миллий" телеканалида эфирга кетган "Дайди қизнинг дафтари" сериалидаги беҳаё кадр тарқалди. Телеканал бу бўйича изоҳ берди.

“Миллий" телеканалида МАЙ ОЙИДА кетган сериал (ижтимоий тармоқларда ва “Қалампир” сайтида) шунча вақт ўтиб, БИРДАНИГА муҳокама бўлаётганига ҳайрон бўлмаган ҳолда, шуни маълум қиламизки:

1. Солиҳ Қаҳҳор асари асосида суратга олинган “Дайди қизнинг дафтари” сериалидан ТАРҚАТИЛАЁТГАН лавҳа “МИЛЛИЙ” телеканали эфиридан видеога ОЛИНМАГАН! Бу видеопарчада "Миллий" телеканали ЛОГОТИПИ ЙЎҚлиги ва у РУС ТИЛИДА берилаётгани ҳам бунга далил!

2. “Миллий" телеканали орқали ушбу сериалнинг айнан шу лавҳаси эфирга кетмаган. Бунинг исботи телеканал архивида ҳам сақланиб қолган. Мазкур тасвирлар сериални суратга олган студиянинг ютубдаги каналидан бўлиши мумкин, аммо “Миллий” телеканалининг ютубдаги расмий каналида хам “Дайди қизнинг дафтари” сериали йўқ, чунки ушбу сериални суратга олган студия бу хуқуқни ўзида сақлаб қолган.

3. Ижтимоий тармоқларда гўёки “Миллий" телеканали эфиридан ёзиб олинган парча сифатида тарқатилаётган туҳмат ва уйдирма юзасидан ҳуқуқшунослар текширув олиб бораётганини маълум қиламиз".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!