Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тарқатганга қандай жазо берилади?

Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тарқатганга қандай жазо берилади?

 Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш:
? фуқароларга 9 млн 215 минг сўмдан 18 млн 430 минг сўмгача жарима;
? мансабдор шахсларга 18 млн 430 минг сўмдан 27 млн 645 минг сўмгача жарима солинишига ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

❗️ Маъмурий жазо қўллангандан кейин миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш бўйича ҳаракатлар давом эттириладиган бўлса, қуйидаги жиноий жазолардан бири қўлланилиши мумкин:
? 110 млн 580 минг сўмгача жарима;
? уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; 
? бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш;
? уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

❗️ Миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб, аҳоли гуруҳларига нисбатан адоват, муросасизлик ёки нифоқ келтириб чиқариш мақсадида миллий шаън-шараф ва қадр-қимматни камситишга, диний эътиқодига ёки дахрийлигига қараб, фуқароларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга қаратилган қасддан қилинган ҳаракатлар, шунингдек, миллий, ирқий, этник мансублиги ёки динга муносабатига қараб ҳуқуқларни чеклаш ёхуд афзалликлар бериш:
? икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!