Миллий байроққа ҳурмат кўрсатишни истамаган мактаб ўқувчиси ҳибсга олинди
АҚШнинг Флорида штатида истиқомат қилувчи 11 ёшли ўқувчи ҳибсга олинди. Болакай АҚШ байроғига ҳурмат кўрсатишдан бош тортди, дея хабар беради New York Post .
Ўқувчига тартибни бузиш, шунингдек, қамоққа олиниш вақтида қаршилик кўрсатиш каби айб қўйилган.
Бундан ташқари, дарс машғулотларидан ҳам четлатилган.
Боланинг айтишича, байроқ ирқчилик тимсоли, мадҳия эса бутунлай қора танлиларга қарши ёзилган. Унинг бу гапларига жавобан ўқитувчи унга Америка ёқмаётган бўлса, бошқа мамлакатда яшашни таклиф қилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).