«Миллионлаб бола қашшоқ мамлакатда туғилгани учунгина нобуд бўляпти»

«Миллионлаб бола қашшоқ мамлакатда туғилгани учунгина нобуд бўляпти»

Ўтган 2017 йилда дунё бўйича 15 ёшгача бўлган 6,3 миллион – ҳар 5 сонияда бир бола нобуд бўлди, уларнинг ярмини чақалоқлар ташкил этди. ЮНИСЕФ ҳисоботида қайд этилишича, бу болаларнинг катта қисми яшаб кетиши мумкин эди.

Дунёда 1990-йиллардан бери болалар ўлимига қарши курашда катта муваффақиятларга эришилди: болалар ўлимини икки баравар қисқартиришга эришилди, бироқ миллионлаб болалар фақатгина қашшоқ мамлакатда туғилгани учунгина вафот этмоқда. Болалар ўлимининг ярми Африка ва Жанубий Осиё мамлакатларига тўғри келади: Африкада 5 ёшгача бўлган ҳар 13 боладан бири, ривожланган мамлакатларда эса ҳар 185 боладан бири нобуд бўлмоқда.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, беш ёшгача бўлган болалар ўлимининг учта асосий сабаби бор: безгак, зотилжам ва туғруқ асоратлари. Болаларни оддий чоралар, масалан, малакали акушерлик ёрдами ва эмлаш орқали асраб қолиш мумкин.

5 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар эса асосан турли жароҳатлар, хусусан, йўл-транспорт ҳодисалари натижасида нобуд бўлмоқда.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!