Миллиардер 10 млн доллар пулини нега банкка қайтариб берди?

Миллиардер 10 млн доллар пулини нега банкка қайтариб берди?

Нигериялик миллиардер Алико Данготе ўзига-ўзи бой эканлигини исботлаш учун ҳисобидан 10 миллион доллар пул ечиб олган ва яна қайтариб қўйган.

Данготенинг сўзларига кўра унинг маблағи 12-13 миллиард доллардан ошгандан кейин, улар шунчаки қоғоздаги рақамлар эмаслигига ишонч ҳосил қилмоқчи бўлган. Шунда у банкка бориб, пулининг бир қисмини ечиб кўрган.

Мен пулларни багажга солдим, уйга келдим ва уларни очиб қараб, Ҳа, мана енди пулларим борлигига ишондим , дедим .

У эртаси куни банкка келиб пулларни қайтариб берган.

Данготе Африкадаги энг бой одам. 2019 йилги маълумотларга кўра унинг маблағи 10,6 миллирд долларни ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!