Миллатлар Лигаси. Хорватия қўшимча дақиқаларда гол уриб, Испанияни мағлуб этди

Миллатлар Лигаси. Хорватия қўшимча дақиқаларда гол уриб, Испанияни мағлуб этди

Миллатлар Лигаси 5-туридан ўрин олган навбатдаги ўйинлар ўтказилди. 

Хорватия терма жамоаси ўз майдонида Испанияни қабул қилиб, иродали ғалабага эришди. Голларга бой бўлган учрашув мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Учрашувнинг 54-дақиқасида Крамарич ҳисобни очган бўлса, орадан 2 дақиқа ўтиб, Себальос фарқни йўққа чиқарди. 69-дақиқада Едвай яна мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, бироқ испанлар 9 дақиқадан сўнг Рамоснинг 11 метрлик жаримадан унумли фойдалангани эвазига ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Мезбонларга ғалаба келтирган гол 93-дақида Едвай томонидан киритилди. 

Бельгия терма жамоаси эса ўз майдонида Исландияни қабул қилиб, ишончли ғалабага эришди 2:0. Икки голга ҳам Батшуайи муаллифлик қилди. 

Хорватия – Испания 3:2 (0:0, 3:2)

Голлар: 1:0 – 54 Крамарич, 1:1 – 56 Себальос, 2:1 – 69 Едвай, 2:2 – 78, пенальти Рамос, 3:2 – 90 Едвай.
Хорватия – Калинич, Ловрен, Едвай, Врсалько, Вида, Модрич, Брозович, Перишич, Ракитич (Влашич, 68), Ребич (Брекало, 74), Крамарич (Пьяца, 89).
Испания – Де Хеа, Рамос, Альба, Серджи Роберто, Мартинес, Сауль (Сусо, 74), Бускетс, Себальос, Иско, Родриго (Асенсио, 61), Аспас (Мората, 64).
Огоҳлантиришлар: Ребич (70), Бускетс (87), Перишич (88), Себальос (90).

Бельгия – Исландия 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 65 Батшуайи, 2:0 – 81 Батшуайи.
Бельгия – Куртуа, Алдервейрелд, Компани (Денайер, 84), Боята, Менье, Витцель, Тилеманс, Азар, Азар (Ванакен, 75), Батшуайи, Мертенс (Янузай, 75).
Исландия – Халльдоурссон, Скуласон, Ингасон, Фьолусон, Арнасон, Сигурдссон (Сигторссон, 64), Паульссон, Траустасон, Гуннарссон, Гудмундссон (Торстейнссон, 87), Магнуссон.
Огоҳлантиришлар: Гудмундссон (31), Компани (52), Боята (66).

Люксембург – Беларусь 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 37 Драгун, 0:2 – 54 Драгун.

Сан-Марино – Молдова 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 77 Домашкан.

Андорра – Грузия 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 9 Чакветадзе, 1:1 – 63 Мартинес.

Греция – Финляндия 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 25, автогол Гранлунд.

Венгрия – Эстония 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 8 Орбан, 2:0 – 69 Салаи.

Австрия – Босния ва Герцеговина 0:0 (0:0, 0:0)

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!