Миллатлар лигаси. Ўн киши бўлиб қолган Франция Италия билан дуранг қайд этди

Миллатлар лигаси. Ўн киши бўлиб қолган Франция Италия билан дуранг қайд этди

Франция Миллатлар лигаси 3-туридан ўрин олган учрашувда ўз майдонида Италия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

55-дақиқада Майкл Олисе жарима зарбасидан гол уриб, ҳисобни очди. 68-дақиқада эса Алессандро Бастони рақиб майдонида тўпни олиб қўйиб, Италиянинг жавоб голини киритди.

Учрашув якунига яқин Франция бир киши кам бўлиб қолди. 85-дақиқада Дайо Упамекано иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдондан четлатилди.

Франция мусобақада илк бор ғалаба қозона олмади. Жамоа 7 очко билан А лигасининг 1-гуруҳида пешқадамликни давом эттирмоқда. 4 очкога эга Италия эса гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Кейинги турда Франция Бельгияга қарши, Италия эса Туркия билан ўйнайди. Ҳар икки учрашув 5 октябрь куни бўлиб ўтади.