Миллатлар лигаси. Англия термаси тарихий шармандали мағлубиятга учради

Миллатлар лигаси. Англия термаси тарихий шармандали мағлубиятга учради

Aнглия терма жамоаси Венгрия термаси билан ўйинда йирик мағлубиятга учради. Британияликлар жавобсиз тўртта гол ўтказиб юборишди. Ушбу учрашув УЕФA Миллатлар лигаси доирасида бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 16-дақиқасида Роланд Шаллай гол урди. Иккинчи бўлимда Роланд дубл қайд этди. 80-дақиқада Жолт Надь ҳам гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.

Инглизлар ўйинни ўн киши бўлиб якунладилар. “Сити” ҳимоячиси Жон Стоунз майдондан четлатилди. Бу мағлубият Англия терма жамоаси учун тарихий шармандали мағлубиятга айланди. Инглизлар ўз тарихида илк бор ўз уйида тўртта гол фарқи билан мағлуб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, инглизлар сафарда Венгрияга ҳам мағлуб бўлганди (0:1).

АНГЛИЯ - ВЕНГРИЯ 0:4 (0:1)
Голлар:
Шаллаи, 16 (0:1); Шаллаи, 70 (0:2); Надь, 80 (0:3); Газдаг, 89 (0:4).
Удаление: Стоунз, 82.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!