"Микрокредитбанк" филиали раҳбари жиноят устида қўлга олинди

"Микрокредитбанк" филиали раҳбари жиноят устида қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Самарақанд вилояти бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган, деб ёзмоқда "xabardor.uz".

Унда "Микрокредитбанк" филиали раҳбари, 1982 йилда туғилган фуқаро Самарқанд шаҳрида жойлашган МЧЖга 2 млрд. сўм кредит ажратиб бериш учун тадбиркордан 10 минг доллар пора талаб қилган ва 6 минг доллар олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мансабдорга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (1 )

    AVAZBEK 1985
    Qadamingda korupsiya