Мижозга нархни ошириб айтган кафе жаримага тортилди

Мижозга нархни ошириб айтган кафе жаримага тортилди

Флоренцияда хафа бўлган сайёҳ полиция мурожаат қилди, бунинг сабаби эса унга 25 еврога музқаймоқ сотилгани бўлди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Тайванлик сайёҳ Флоренциянинг кафеларидан бирида музқаймоқ буюртма беришга қарор қилди. Аммо унинг нархи 25 евро эканлигини билгач тўлашдан бош тортди. Италиялик экскурсиячи эса вазиятни билганидан сўнг полицияга қўнғироқ қилди.

Натижада кафе мижозларга нархни кўпайтириб айтишда айбдор деб топилди ва 2000 эвро жаримага тортилди.

Маълум қилиниша, сайёҳларни бу каби чув тушириш ҳолатлари Флоренцияда жуда кўп кузатилар экан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!