Миграция агентлигида 1 млрд сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилингани аниқланди

Миграция агентлигида 1 млрд сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилингани аниқланди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилишича, терговга қадар текширувда Миграция агентлигининг айрим масъул шахслари:
▪️ амалда ишламаган икки ходимга 931,6 млн сўм иш ҳақи ҳисоблаб берган;
▪️ интизомий жазо амал қилган даврда қонун талабларига зид равишда 8 нафар ходимга 88,5 млн сўм тўлов амалга оширган.

Шу тариқа бюджет маблағларининг 1 млрд сўмдан ортиғи растрата йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.

⚖️ Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар