Миграция агентлиги ўзбекистонликларни Кореяга жўнатиш номаълум муддатга кечиктирилганини маълум қилди

Миграция агентлиги ўзбекистонликларни Кореяга жўнатиш номаълум муддатга кечиктирилганини маълум қилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Корея Республикаси эркин ёллаш тизими бўйича тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган, бироқ пандемия туфайли ушбу давлатга боролмаган ўзбекистонликларни Корея Республикасига ташкилий тарзда жўнатиш номаълум муддатга қадар қолдирилганини маълум қилди.

«Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан Корея Республикаси ҳукуматига EPS-topik тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, иш берувчилардан шартнома лойиҳаси келган, бироқ СОVID-19 вирусининг тарқалиши сабабли Корея Республикасига ташкилий тарзда кета олмаган ва виза тасдиқномалари амал қилиш муддати тугаган фуқароларнинг маълумотлари Корея Республикаси инсон ресурсларини ривожлантириш хизматига тақдим қилинган.

Виза тасдиқномаси амал қилиш муддати тугаган фуқароларнинг виза тасдиқномалари Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан босқичма-босқич узайтирилмоқда (виза тасдиқномангиз узайтирилганлиги тўғрисидаги маълумотни ўзингизга тегишли шахсий кабинетингиздан билиб олишингиз мумкин).

55 нафар фуқароларнинг (Иш берувчи корхона томонидан шартнома лойиҳаси бекор бўлган) маълумотлари қайта танловлар базасига қўйилган. Шулардан 40 нафарига қайта шартнома лойиҳалари берилган.

Ҳозирги кунда Корея Республикаси эркин ёллаш тизими бўйича EPS-topik тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, иш берувчилардан шартнома лойиҳалари келган фуқаролар учун Корея Республикасидаги 3 кунлик мажбурий кўниктириш дарслари бекор қилинганлиги сабабли Корея Республикасига ташкилий тарзда жўнатиш вақтинчалик номаълум муддатга қадар қолдирилган», дейилади агентлик расмий хабарида.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фуқаролик паспортидаги хорижга чиқиш рухсатномаси амал қилиш муддати тугаган ва тугаш арафасида бўлган фуқароларга зудлик билан хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш кераклигини эслатган.

Қайд этилишича, шартнома лойиҳалари ҳамда виза тасдиқномалари келган фуқароларнинг ҳужжатларини ўрнатилган тартибда қабул қилиш саналари тўғрисида агентлик томонидан қўшимча равишда эълон қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!