Мигрантлар Европадаги демографик вазиятни қутқариб қолиши мумкин

Мигрантлар Европадаги демографик вазиятни қутқариб қолиши мумкин

Мигрантларсиз Европа мамлакатларининг йўқ бўлиб кетиш хавфи вужудга келмоқда. Бу ҳақда Европа статистика агентлигининг ўтказган янги тадқиқотига таянган ҳолда хабар беради Bloomberg нашри.

Агентликнинг янги тадқиқоти натижаларига кўра маълум бўлишича, бир неча ўн йиллардан бери Европада кузатилаётган демографик пасайиш қайтариб бўлмайдиган даражада тус олди. Ҳозирги кунда минтақада биронта ҳам аҳоли сонининг камайишига тўсқинлик қиладиган етарлича туғилиш мавжуд бўлган давлат йўқ. Бу вазият ижтимоий ҳимоя тизимини сезиларли даражада мураккаб аҳволга солиб қўяди ва бу иқтисодий ривожланиш суръатларининг пасайишига олиб келади.

Нашр бундай шароитларда Европа деярли йўқ бўлиб кетиш хавфи остида эканлигини хулоса қилиб ёзади. Ҳолатни фақат мигрантлар қутқариб қолиши мумкинлиги таъкидланади. Шарти улар меҳнат қилиши ва солиқларни тўлаши лозим бўлади.

Manba: fitrat.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!