Michelin юлдузига сазовор бўлган Таиланддаги кўча тамаддихонаси

Michelin юлдузига сазовор бўлган Таиланддаги кўча тамаддихонаси

Таиландда гастрономик туризм ривож топган энг машҳур жойлардан бири Michelin юлдузига сазовор бўлган — Jai Fai кўча тамаддихонасидир. Унинг эгаси ва бош ошпази бўлган 70 ёшли Супиня Жунсутани шунчаки Жей Фай деб чақиришади. У катта ёшда бўлишига қарамай, кунига 11 соатдан ортиқ плита олдида туриб мижозлар буюртмалари учун хизмат кўрсатади, деб ёзади TJournal.Жей хоним иш давомида ёғ сачрашига ҳимоя учун кўзойнак тақиб олади ва уни ечмайди. Тамаддихона менюсидан Таиланд ошхонасининг анъанавий таомлари — лапшали қисқичбақалар ёки қисқичбақали омлет ўрин олган.Маҳаллий ОАВ вакиллари ва бир қанча блогерлар хонимни «Таиланд кўча ошхоналари қироличаси» деб номламоқда. Ва унинг шон-шухратидан фойдаланиб, масалан, ошхоналар тармоғи очишни ёки тамаддихонасини бошқа нуфузлироқ жойга кўчириб ўтказишни истамаслигидан ҳайратда қолишмоқда.

Ошхонанинг Michelin(энг нуфузли ресторанларга бериладиган мақом) юлдузига эга бўлиши уни янада машҳур қилиб юборди. Ҳатто стол буюртма қилиб қўйилиши ҳам сизга тезкор хизмат кўрсатишни кафолатламаслиги мумкин. Сабаби мижозлар жуда кўп. Баъзан одамлар навбатда 2, 3 соатлаб қолиб кетади.

Шу боисдан Жей хоним агарда иложиси бўлса, Michelin юлдузини қайтариб беришга тайёр. Сабаби хоним сайёҳларнинг тамаддихонада овқатланиш учун эмас, балки уни кўриш ва суратга тушиш учун келишидан азият чекади. Бундан ташқари ошхонада иш жуда кўпайиб кетганидан, унинг қизи ишидан бўшаб, онасига ёрдам беради.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!