МИБ: уйчилик ота 50 млн сўм алимент маблағини тўлаб берди

МИБ: уйчилик ота 50 млн сўм алимент маблағини тўлаб берди

Маълумки, суд буйруғига асосан фарзандлар моддий таъминоти учун алимент маблағларини тўлаб борилиши муҳим масала.

Айни пайтда Бюро органлари томонидан алимент тўловлари бўйича қарздорларнинг масъулиятини ошириш борасида тизимли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда. Жумладан, Мажбурий ижро бюроси Уйчи туман бўлими давлат ижрочиси томонидан олиб борилган тарғибот ва тушунтиришлардан сўнг ота бир йўла фарзанди вояга етгунга қадар бўлган қарздорликни тўлиқ тўлаб берди.

Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2012 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Қ. У. дан ундирувчи Т. Н. фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Уйчи туман бўлими иш юритувига олинган. Қарздор отага вояга етмаган фарзанди учун алимент маблағни тўлаб бориши тушунтирилди. Ўз фарзанди моддий таъминоти тўланиши маъсулиятини англаган ота бир йўла 18 ёшга қадар ҳисобланган 50 млн сўм маблағни тўлаб берди. Амалда ижро ҳужжати тамомланди.
Бюронинг туман бўлими томонидан алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!