МИБ Қорақалпоғистонда каттагина қарздорликни ундирди

МИБ Қорақалпоғистонда каттагина қарздорликни ундирди

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғ истон Республикаси бошқармаси Қўнғирот туман бўлими томонидан жорий 20 февраль куни Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг 21.01.2019 йилдаги қарорига асосан қарздор Қорақалпоғистон Республикаси йўллардан фойдаланиш УК Қўнғирот туман бўлимидан ундирувчи Ўзбекистон темир йўллари АЖ га қарашли юк ташиш ҳужжатларини қайта ишлаш Қўнғирот технологик маркази фойдасига жами 874 млн. 573 минг 950 сўм ундириш тўғрисида ижро иши қўзғатилган.

Мазкур ижро ишининг ижросини таъминлаш юзасидан туман бўлими давлат ижрочилари томонидан тегишли тартибда мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди ва натижада қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ижро иши Ўзбекистон Республикаси Суд ҳажжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида ги Қонунининг 41 моддаси 1-қисмига асосан тамомланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!