МИБ Ғаллаоролда ноқонуний фойдаланиш ҳолатини фош қилди

МИБ Ғаллаоролда ноқонуний фойдаланиш ҳолатини фош қилди

МИБ Ғаллаорол туман бўлими ходимлари томонидан электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан ўтказилган ўрганишда фуқаро И.А. ўзига тегишли бўлган Ғаллаорол тумани Сарбазор МФЙ ҳудудидаги тўйхона ва қўшимча биноларида қурилиш ишларини олиб боришда электр энергиясидан ноқонуний равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида ги 22-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари га зид равишда электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келиб, ҳисоб-китобларга кўра, 11.348.560 сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланди.

Қонунбузарга нисбатан Ўзбекистон МЖтКнинг 101-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари 1.013.650 жарима қўлланилган.

Агар қонунбузар тармоқлардан қонуний фойдаланганилда, жаримага тортилмаслиги ҳам мумкин эди.

Энергия ресурслардан оқилона ва тўғри фойдаланайлик шунда ортиқча оворагарчилик ва нохушм ҳолатларнинг олдини олган бўламиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!