МИБ директори Тошкент вилоятида сайёр қабуллар ўтказмоқда

МИБ директори Тошкент вилоятида сайёр қабуллар ўтказмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси директори Ботир Бахромович Қудратходжаев Тошкент вилоятида сайёр қабуллар ўтказмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 13 май куни Бекабод шаҳардаги Мажбурий ижро бюроси бўлими биносида вилоятнинг Бекабод, Бўка, Нурафшон ва Ўрта-чирчиқ туманлари ҳамда Бекобод шаҳар аҳолисини, шунингдек 14 май куни эса Оҳангарон туманида Ангрен, Оҳангарон, Олмалиқ шаҳарлари, Пискент ҳамда Оҳангарон туманлари аҳолисини қабул қилди.

Учрашувларда Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси раҳбарияти ҳам иштирок этди.
Тадбирлар давомида, аҳоли томонидан ўзларини қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилиб, масъул ходимлар иштирокида назоратга олинмоқда.

Бюро директори Б.Б.Қудратходжаевнинг Тошкент вилоятидаги сайёр қабуллари 17 май куни Бўстонлиқ тумани ҳамда 18 май куни Янгийўл шаҳрида давом эттирилади.

Manba: zamin. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!