МИБ директори навбатдаги сайёр қабулини Қашқадарёда ташкил этилди

МИБ директори навбатдаги сайёр қабулини Қашқадарёда ташкил этилди

Мажбурий ижро бюроси директори Б.Қудратходжаевнинг навбатдаги сайёр қабули жорий йилнинг 28-29-июнь кунлари Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри ва Яккабоғ туманида ташкил этилди.
Сайёр қабулда жами 23 нафар жисмоний ва юридик шахслар иштирок этишди. 
Сайёр қабул натижасига кўра 7 нафар фуқаронинг мурожаати тўлиқ қаноатлантирилиб, 7 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган 9 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қўшимча ўрганиш талаб этилганлиги боис ўрганиш жараёнида. 
Қабул жараёнида, фуқаро Н.Юлдашева ва О.Очиловларнинг суд қарорига асосан қарздор  Қарши туман "Агросервис" МТП МЧЖдан иш ҳақларини ундириб беришни сўраб қилган мурожаатини ўрганиш натижасига кўра Н.Юлдашевага 14.2 млн. сўм ва О.Очиловга 9.9 млн. сўм ундириб берилиши таъминланди.
Шунингдек, фуқаро Д.Авазова ўғли Ў.Назаровнинг Қашқадар вилоят автомобил йўллари бош бошқармасидан 4.5 млн. сўм иш ҳақларини ундиририб беришни сўраб қилган мурожаати ҳам тўлиқ қаноатлантирилди. Бюро директорининг ҳудудлардаги сайёр қабуллари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!