МИБ "антиқа ўғирлик"ни фош қилди

МИБ "антиқа ўғирлик"ни фош қилди

Бугунги кунда замонамиз шиддат билан ривожланланаётган, тадбиркорлик билан шуғулланаман деган фуқароларимизга кенг имкониятлар яратилаётган бир пайтда, айрим қўштирноқ ичидаги тадбиркорларимиз энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишнинг янгидан-янги усулларини ўйлаб топишмоқда.

Жумладан, Бюронинг Навоий вилоят бошқармаси ҳамда шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган текширишда, “З.Г” МЧЖ раҳбари Г.Зарипов жамиятга қарашли оҳак маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 25-банди “д” кичик банди талабларига зид равишда табиий газдан фойдаланиб келганлиги аниқланди.

Ушбу “шоввоз” Қарорнинг тегишли банди талабларидан антиқа усулда “айланиб ўтди”. Антиқалиги шундаки, жамиятдаги “СТГ” газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир ўтказиб, ускунанинг ички қисмига тош бўлакларини ташлаш орқали сарфланаётган газни ҳисоблаш механизмини тўхтатиб қўйишга эришганлигига нима дейсиз?

Бюро ходимлари томонидан ушбу кирдикорлик фош қилиниб, таъминотчи корхонанинг қайта ҳисоб-китоб далолатномасига кўра, корхона манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилгани, яъни табиий газни ноқонуний истеъмол қилганлиги маълум бўлди.
Жамият раҳбари қилмишини тан олиб, етказилган 384 млн. сўмлик зарарни тўлиқ қоплаб берди, шунингдек қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка ҳам тортилди.

Manba: zamin. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!