МИБ 9 млрд сўмлик солиқ қарзини ундирди

МИБ 9 млрд сўмлик солиқ қарзини ундирди

Мажбурий ижро бюроси Ховос туман бўлими давлат ижрочилари томонидан давлат фойдаси ундирувларига қаратилган ижро ҳужжатлари ижросини ўз вақтида таъминлаш юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. Ижро ҳаракатлари давомида фуқароларга бу борада тўлиқ тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилганлиги ўз самарасини бермоқда.

Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Ховосдонмахсулотлари АЖдан ундирувчи Ховос туман Давлат Солиқ инспекцияси фойдасига жами 11 962 115 860 сўм солиқ қарзи ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида, қарздор Ховосдонмахсулотлари АЖ ва АО Тошкентдонмахсулотлари ўртасидаги икки томонлама солиштирма далолатномасига асосан давлат ижрочиси томонидан Ундирувни дебиторлик қарзига қаратиш тўғрисида ги қарор қабул қилинган ҳамда АО Тошкентдонмахсулотлари нинг ҳисоб рақамидан 9 239 064 953 сўм пул маблағи ундирилиб, қарздор Ховосдонмахсулотлари АЖнинг солиқ қарздорлиги учун йўналтирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!