Мева-сабзавотларнинг хорижга экспорти ички бозорлардаги нархларга таъсир кўрсатадими?

Мева-сабзавотларнинг хорижга экспорти ички бозорлардаги нархларга таъсир кўрсатадими?

Мева-сабзавотларнинг хорижга экспорт қилиниши ички бозорлардаги нархларга таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақда «Ўзбекозиқовқатхолдинг» бошқаруви раиси Тоҳир Жалилов маълум қилди, дея хабар беради «Podrobno.uz».

Хорижга жуда кўп мева-сабзавотлар олиб чиқилаётгани учун маҳаллий бозорларда нархлар ошиб кетгани ҳақидаги гапларни тез-тез эшитаман. Албатта, бундай эмас. Шунчаки ҳисоблаб кўринг: биз 25 миллион тонна маҳсулот етиштирамиз, четга эса атиги 1 миллион тоннадан ортиқроғини сотамиз. Агар 15 миллион тонна маҳсулот экспорт қилсак, унда бу нархларга таъсир кўрсатган бўларди. Ҳозир эса бу гапларнинг бари миш-миш, холос", — деди у.

У, шунингдек, компания у ёки бу маҳсулотга нарх белгилаши ҳақидаги овозаларга ҳам муносабатини билдириб ўтди.

«Нархларни мен ўзим хоҳлаганимдек белгиламайман. Экспертлар дастлаб маҳсулотнинг маржиналлиги, таннархи, келгуси инвестициялар заруриятини ҳисоблаб чиқади. Экспортёрлар албатта нархлар арзон бўлиши, бу ердан тийинга олиб, четга сўмга сотишни истайди», — деди Жалилов.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!