Метродаги аварияда бир киши ҳалок бўлди

Метродаги аварияда бир киши ҳалок бўлди

РИА Новости хабарига кўра, Хитойнинг Чунцин шаҳри метросида содир бўлган фавқулодда ҳодиса оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмган, жароҳатланганлар уч нафар. 30 йўловчи зудлик билан хавфсиз жойга кўчирилган.

Қайд этилишича, шаҳар метроси ҳалқа йўлидаги авария кеча маҳаллий вақт билан 17:00 атрофида бекатлар оралиғидаги ҳимоя эшикларида техник носозлик туфайли юз берган. Ҳодисада состав релсдан чиқиб кетмаган.

Авария бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.​​

ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!