Мессининг голи ҳеч нарса! Руминиялик посбон 40 метрдан фантастик гол урди (фото)

Мессининг голи ҳеч нарса! Руминиялик посбон 40 метрдан фантастик гол урди (фото)

Одатда, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ютқазиб турган жамоанинг жонига дарвозабон ора киришини кўрганмиз. Бу ҳолат кўпинча бурчакдан тўп узатилганда дарвозабонларнинг боши билан гол уришида кузатилади.

Бироқ Руминия чемпионатининг учинчи дивизионида умуман бошқача воқеа юз берди. Ўйиннинг 94-дақиқасида ҳисоб 1:2 бўлиб турган пайтда мағлуб бўлаётган клуб жарима зарбаси тепиш имконига эга бўлди. Тўп олдига эса дарвозабон яқинлашди. Масофа олис 40 метр. Табиийки, ҳамма посбон тўпни жарима майдони ичига ошириб беришини кутганди, аммо футболчи тўғри дарвозага зарба йўллади ва ақлбовар қилмас гол киритиб, жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди. Голга ўзингиз баҳо беришингиз мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!