Мессига қарши: "Барселона" ҳомийлари "ПСЖ" устидан судга арз қилди

Мессига қарши: "Барселона" ҳомийлари "ПСЖ" устидан судга арз қилди

Мессининг "ПСЖ" билан шартномаси блокировка қилиниш хавфи остида. Каталония клубининг ҳомийлари Париж апелляция судига ариза беришди.

Европа комиссиясига Лео Пари Сен-Жермен билан имзолаши мумкин бўлган шартнома рўйхатга олинмаслиги ҳақида шикоят юборилди.

У иқтисодий фактларга асосланган. "ПСЖ"нинг умумий даромадига қараганда иш ҳақига пул сарфлаш фоизи "Барселона"никидан бироз ёмонроқ. 2019/20 йилги мавсумда Париж жамоасининг даромадлари 99%, "Барса" 54% эди. Адвокат Хуан Бланко Париж судига мурожаат қилди.

​​Лео Мессининг хайрлашув матбуот анжуманидан сўнг аргентиналик футболчи ва Париж клуби ўртасидаги шартномани расмийлаштиришга тўсқинлик қилишмоқчи. Агар Месси "ПСЖ" билан шартнома имзоламоқчи бўлса, Франция шартномани блокировка қилиш учун зудлик билан эҳтиёт чораларини кўриши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!