Месси ва Почеттино ўртасида можаро юзага келди

Месси ва Почеттино ўртасида можаро юзага келди

"Пари Сен-Жермен" ҳужумчиси Лионель Месси Франция чемпионатининг 5-туридан ўрин олган "Лион"га (2: 1) қарши учрашувда алмаштирилишидан норози бўлди.

Aргентиналик футболчи 76-дақиқада майдонни тарк этди ва парижликлар бош мураббийи Маурисио Почеттинога қўл бермади. Ҳужумчи ўрнига майдонга ҳимоячи Aшраф Ҳакими тушди.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Месси ёзги трансфер ойнасида "Барселона"дан "ПСЖ"га кўчиб ўтганди. Бу мавсумда у парижликлар сафида учта ўйин ўтказди ва ҳозирча гол ура олмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!