Месси "Барселона"га қайтишга тайёр, фақат...

Месси "Барселона"га қайтишга тайёр, фақат...

"ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Месси, агар Хави жамоани бошқаришда давом этса, келаси мавсумда "Барселона"га қайтиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда El Nacional хабар бермоқда. Манбага кўра, собиқ жамоадошлар доимий равишда мулоқотда бўлишади ва "кўк-анорранглилар" бошқарувида 42 ёшли мутахассиснинг бўлиши Мессининг қайтиши учун ягона шартдир.

Месси бутун футболчилик фаолиятини "Барселона"да ўтказди. 2021 йилнинг ёзида у клубни тарк этди, чунки испан клуби футболчи билан шартномани узайтира олмади. Эркин агент сифатида Лионель "ПСЖ"га ўтди. Томонлар ўртасидаги келишув 2023 йилнинг ёзида якунига етади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!