Лионель Месси ўзи учун "Барселона"да кимларни асосий ёрдам берган инсонлар деб билишини айтиб ўтди.
- Клубнинг тарихий шахсларидан қайси бири сизга кўпроқ таъсир ўтказган?
- Ўйлашимча, бундай инсонлар икки киши. Улар турли сабаблар билан менга кучли таъсир ўтказишган ва ёрдам беришган.
Пеп, чунки у узоқ йиллар давомида менинг мураббийим бўлган ва биз биргаликда ҳатто орзу қилиш қийин бўлган муваффақиятларга эришганмиз.
Ва Роналдиньо, чунки у мени жуда яхши қабул қилган, менга асосий жамоадаги илк даврларимда жуда катта ёрдам берган.
Бундан ташқари, мен жамоадошларимдан Андрес (Иньеста) ва Хави эслашим мумкин, ҳозир "Майами"да мен билан бирга тўп тепаётган уч киши (Бускетс, Альба ва Суарес) ҳам, улар менинг дўстларим ҳамдир.
Ва албатта барчамиз жуда соғинадиган Тито Вилановани алоҳида таъкидлаб ўтиш керак," - деди "Барселона" собиқ юлдузи.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
Ҳалокат бўйича тергов қўмитаси патларни топди ва биологик институтга уларни таҳлил қилишни сўради, улар 17 та намунани, жумладан, патлар ва қон доғларини ўрганди.
Локомотивларнинг тўқнашиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойида тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар, полиция ва темир йўл хизмати вакиллари ишламоқда.
Танзанияда даволаб бўлмайдиган касаллик ҳисобланган Марбург вируси туфайли саккизта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ўзининг Х саҳифасида маълум қилди .
Ғазо секторидаги можаро томонлари – Исроил ва ХАМАС ҳаракати биринчи босқичда 42 кунлик оташкесимга келишиб олди. Тегишли келишув 19-январ, якшанба куни кучга киради, деди Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Тани матбуот анжуманида.
Ҳибсга олинган Жанубий Корея Президенти кўрсатма беришдан бош тортмоқда ва сукут сақламоқда, дея хабар бермоқда Yonhap агентлиги мансабдор шахсларга нисбатан коррупцияга қарши тергов департаменти (CIО)га таяниб.
Украина президенти Владимир Зеленский жангда яраланиб, Россия кучлари сафида жанг қилгандан сўнг Киев томонидан асирга олинган Шимолий Корея аскарини акс эттирувчи янги видеони эълон қилди.