Месси Аргентина ҳақида: "Шарманда бўламиз"

Месси Аргентина ҳақида: "Шарманда бўламиз"

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Америка Кубогидаги иштирок ҳақида гапирди. Аргентина гуруҳ босқичи иккинчи турида Парагвай билан дуранг ўйнади.

"Гуруҳдан чиқа олмасак, шарманда бўламиз. Ўйинни кучайтириш йўлларини излашга вақт йўқ. Кўриниб турибди, жамоа ҳозирги ҳолатдан норози. Аммо кейинги ўйинда ғалаба қозонишимизга ишонамиз. Гуруҳдан учта жамоа кейинги босқичга чиқади, шунинг учун гуруҳда қолиб кетамиз деб қўрқаётганим йўқ", — деди Месси.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина 23 июнь куни Қатар билан ўйнайди. Бу ўйинда Месси ва унинг жамоадошларини фақат ғалаба қаноатлантиради. Акс ҳолда Аргентина гуруҳда қолиб кетади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!